Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ТИВ: «Ғарбнинг асосий нияти — ЖЧ-2018ни бойкот қилиш»

Россия ТИВ: «Ғарбнинг асосий нияти — ЖЧ-2018ни бойкот қилиш»

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова

Фото: РИА Новости / Евгений Одиноков

Россия ва кўплаб Ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатларинг совуқлашуви ва дипломатларнинг чиқариб юборилишидан асосий мақсад футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Россияда ўтказилишига йўл қўймасликдир. Мазкур фикрни бугун, 1 апрел куни Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Мен шундай тасаввур қилаяпман, ҳамма ҳаракатлар мазкур ўйинларни рус майдонида ўтказмасликка қаратилган. Барча «усуллар» яхши, ният эса Россиядан жаҳон чемпионатини тортиб олиш», — деган Захарова.

Маълумки, жорий йилнинг 4 март куни Буюк Британиянинг Солсбери шаҳрида россиялик собиқ жосус Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши туфайли Ғарб давлатлари ва Россия ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Ҳатто Буюк Британия ва Исландия ҳукумати Россиядаги жаҳон чемпионатига бормасликларини маълум қилдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг