Саида Мирзиёева халқаро форумда Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди
Саида Мирзиёева Самарқанддаги халқаро форумда Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Бугун Самарқанд шаҳрида бутун жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб мавзулардан бирига бағишланган «Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусидаги халқаро форум ўз ишини бошлади.
Форумда 50 дан ортиқ давлат вакиллари, 500 дан зиёд халқаро эксперт ва мутахассислар, шунингдек, БМТ, Интерпол, Европа Иттифоқи, МДҲ ва ШҲТ каби етакчи халқаро ташкилотлар делегатлари иштирок этмоқда.
Давлат раҳбарининг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, ушбу соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари махсус таъсис этилган «Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган «Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллаб, унда жумладан, наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича қатор таклифларни ҳам илгари сурганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter