Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева АҚШ махсус вакили билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ махсус вакили билан учрашди

Фото: Саида Мирзиёева.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Трампнинг махсус вакили билан учрашди

«Махсус вакил, элчи Сержио Гор иштирокида Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилганини маълум қилишдан мамнунман. 

Муҳокамалар самарали ва истиқболга йўналтирилган тарзда ўтди; олдинда бизни ҳар икки мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган асосий йўналишлар бўйича салмоқли ва мазмунли ишлар кутмоқда», ддея ёзади Президент Администрацияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор 3−7 феврал кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистонга ташриф буюрди.

У «B5+1» бизнес форумида иштирок этади ҳамда бизнес вакиллари ва ҳукумат амалдорлари билан учрашувлар ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг