Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев биринчи даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев биринчи даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Фото: «Казинформ»

Қозоғистон Республикаси 2018 йилни мамлакатда Ўзбекистон йили деб эълон қилган эди. Шу муносабат билан «Остона опера» театрида ташкил этилган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Президентлари ва Марказий Осиё давлатлари делегациялари аъзолари, дипломатик корпус вакиллари, хорижлик фахрий меҳмонлар иштирок этмоқда, дейилади ЎзА хабарида.

Маросимда Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев нутқ сўзладилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари мазкур йирик тадбир икки халқ ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашини таъкидладилар.

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни биринчи даражали «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

Ўзбек санъат усталарининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, фестиваллар ўтказиш, Қозоғистон маданият аҳлининг Ўзбекистонда ташрифларини амалга оширилиши мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг