Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашади

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашади

Фото: «President.uz»

Эртага, 26 март куни Еврокомиссия вице-президенти, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини бошчилигидаги Европа иттифоқи делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.

Европа иттифоқининг ташқи сиёсат идораси раҳбари Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция ҳамда «Марказий Осиё-Европа Иттифоқи» форматидаги вазирлар йиғилишида иштирок этади.

ТИВ ахборот хизматининг хабар беришича, ЕИ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 26-27 март кунлари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг