Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Микойил Жабборов бошлиқ делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Микойил Жабборов бошлиқ делегацияни қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Тошкент инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида вазир Микойил Жабборов давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, илгари эришилган келишувлар ижроси доирасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўтган йилда ўзаро товар айирбошлаш 27 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 15 фоизга ошди.

Автомобилсозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, электротехника, тўқимачилик, туризм ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Лойиҳалар портфелини, шу жумладан Қўшма инвестиция компанияси маблағларини жалб қилган ҳолда янада кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг иқтисодий кун тартибини пухта тайёрлаш мақсадида яқин фурсатда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда икки мамлакат ҳудудларининг иккинчи форуми ўтказилади.

Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика вазирларининг бугун бўлиб ўтган уч томонлама учрашувининг асосий якунлари юқори баҳоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг