Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев сенаторларга: «Сизларни ҳамма ёмон кўриши керак»

Шавкат Мирзиёев сенаторларга: «Сизларни ҳамма ёмон кўриши керак»

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугунги кунда сенаторларда дадиллик етишмаётгани, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш юзасидан таклифларга сусткашлик билан ёндашилаётганини танқид қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

«89 йилларда депутат бўлиб юрганимда Сенат ялпи мажлислари қандай ўтганини жуда яхши эслайман. Қандай фикрлар, баҳслар бўларди. Обориб обкелишарди. Бугунчи, жим-житлик. Ура-ура, қарсакбозликларни йиғиштириб, ишлашимиз керак. Мажлисдан қуруқ кетманглар, елкаларингда масъулият билан кетинглар.

Биз узоқ йиллар мобайнида депутат, сенаторлардан кам таклиф бўлса, хурсанд бўлиб ўрганиб қолдик. Ваҳоланки, жамиятдаги муаммоларни ҳал қилишда сизлардан кўпроқ таклифлар, ташаббускорлик талаб этилади.

Галстугингизни ечиб, кўксингиздаги значогингизни ечиб, ҳар ой бир туманга боринг. У ердаги ижро органлари фаолиятини назорат қилинг. Мутасадди ташкилотларга таклиф киритинг. Керак бўлса, менга хат ёзинглар, администрацияга келиб, қабулимга ёзилинг.

Сизларни ҳамма ёмон кўриши керак, жуда жонга тегди шу муаммоларни айтавериб, дейиши керак. Менга шу керак, менга шу ёқади. Президент ҳамма муаммони ўзи ҳал қилиши керак, десаларинг, мен ташқи сиёсат билан шуғуллана олмайман. Шунинг учун ҳар бир значок таққан сенатор масъулиятни ҳис этиши керак. Уйғонинглар, эртага кеч бўлади», деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг