Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради, лекин санаси аниқ эмас. 16 август куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашувда шу ҳақда гаплашган.

Учрашувда ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон президентининг Туркманистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилган.

Маслаҳатлашувлар якунига кўра вазирлар Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг