Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон юзма-юз музокара ўтказди (фото)

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон юзма-юз музокара ўтказди (фото)

Фото: «President.uz»

Душанбе шаҳридаги «Қасри Миллат» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, давлат мадҳиялари янгради.

Маросимдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон яккама-якка музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент таклиф ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки халқ ушбу учрашувни узоқ кутганини қайд этди. Давлат раҳбарларининг ўтган йили бўлиб ўтган учрашувлари сиёсий ишонч даражасини ошириб, Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигига янги суръат бағишлади.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро қатнови учун қулайликларни ошириш масалалари муҳокама этилди.

Икки мамлакат ҳукуматларига ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва унинг таркибини диверсификация қилиш масалаларини ўрганиш топширилди. Фойдаланилмаётган захираларни ишга солиш бўйича таклифлар ўртага ташланди, турли қўшма ишчи гуруҳлар ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, бугунги таҳдид ва хатарларга қарши самарали курашиш масалалари кўриб чиқилди.


Мавзуга доир:

Фотогалерея. Шавкат Мирзиёевни қандай кутиб олишди?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг