Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Ёшлар марказига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ёшлар марказига ташриф буюрди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифининг иккинчи кунида Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент марказ фаолияти билан яқиндан танишди. Бажарилган ишларни юқори баҳолаб, бу ерда яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшларни бирлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Маълумот учун, ушбу марказ 2017 йил 30 декабрда фойдаланишга топширилган. Бу ерда ёшларнинг талаб ва қизиқишларидан келиб чиқиб, 16 тўгарак ташкил қилинган. 800 ўринли мажлислари зали, конференция ва кино заллари, ходимларнинг хизмат хоналарида замонавий шароитлар яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг