Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи якунланди

Фото: «President.uz»

Кеча, 2 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хатирчи туманида Навоий вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари вилоятда 2017 йилда бажарилган ишлар, жорий йилда амалга ошириладиган истиқболли режалар ҳақида маъруза қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

— Навоий вилояти бой табиий ресурсларга, улкан иқтисодий салоҳиятга эга. Бу бойликни халқимиз манфаати йўлида ишлатиш, янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — деди давлат раҳбари. — Одамларнинг дунёқараши, меҳнатга муносабати ўзгармоқда. Дунёқарашни нима ўзгартиради — илм, даромад, манфаат.

Шундай кластерлар намунаси асосида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган кластерлар ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Сув тежайдиган технологиялар асосида мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш, яйловларда қоракўлчилик ва эчкичиликни ривожлантириш, Нуротада пистачиликка ихтисослашган ўрмон хўжалиги ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Давлат раҳбари Навоий вилоятида фойдалинилмаётган имкониятларни таҳлил қилиб, уларни ишга солиш орқали одамларни иш билан таъминлаш, молиялаштириш базасини кенгайтириш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади. Хорижий инвестицияларни жалб этиш, имортни қисқартириш ва экспортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоятни ижтимоий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш, кўп қаватли уй-жойлар қуриш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги долзарб масалалар ҳал этилди. Хусусан, арзон уй-жойлар қуриш ўтган йилгига нисбатан икки баробар ошириладиган, вилоят соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва шифохоналарни жиҳозлаш учун 4,5 миллион доллар маблағ ажратиладиган бўлди. Кам таъминланган оилалар тўйларини давлат томонидан ихчам тарзда ўтказиб берувчи жамғарма ташкил этилиши маълум қилинди.

Видеоалоқа орқали бошқа туман ва шаҳарлардаги одамлар билан мулоқот қилинди. Шавкат Мирзиёев уларнинг талаб ва истакларини бажариш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Навоий вилоятининг меҳнаткаш аҳолиси белгиланган ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб, ҳар томонлама ривож топишига ишонч билдирилди.

Шу билан Президентнинг Навоий вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг