Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ давлат маслаҳатчиси Ислом Каримов билан боғлиқ тарихий воқеаларни ёдга олди

Собиқ давлат маслаҳатчиси Ислом Каримов билан боғлиқ тарихий воқеаларни ёдга олди

Фото: ИноСМИ

Ислом Каримов фондининг «Фейсбук» тармоғидаги саҳифасида собиқ давлат маслаҳатчиси Нарзулла Жўраевнинг биринчи Президентимиз ҳақидаги хотиралари эълон қилинди.

— Ислом Каримовда прогнозлаш хусусияти шунчалик кучли эдики, у жараёнларнинг натижасини бошқалардан олдинроқ кўра оларди. Дунё воқеаларини ҳам, мамлакатнинг ички ҳодисаларини ҳам олдиндан пайқай оларди. Ана шу фазилат уни бошқа давлат раҳбарларидан фарқини кўрсатиб қўяр эди, — дея хотирлайди собиқ давлат маслаҳатчиси.

Жўраев бунга мисол қилиб, 1995 йили иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Ашхобод саммитини мисол келтирган.

— Ўша пайтлар эндигина мустақил бўлганимизга 4 йил бўлганди. Озарбойжон, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари иштирок этаётган саммитда Эрон ва Туркия раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Гўёки ёш республикаларга «катта оғалик» қилиш, раҳнамолик қилиш қабилида улар ўртасида ўзаро манфаатлар рақобати пайдо бўлиб қолди. Икки давлат раҳбари сиёсий таъсир ўтказиш, сиёсий имидж борасида курашлар давом этаётганда Ислом Каримов сўз сўрайди.

— Биз иқтисодий ҳамкорлик давлатлари раҳбарлари бу ерда тўпландик. Демак биз фақат иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишимиз керак, — дейди Ислом Каримов. — Агар бизнинг учрашувимизга кимдир сиёсий тус бериб, аллақандай сиёсий имиджлар, сиёсий рейтингларни даъво қиладиган бўлса, мен бутун масъулиятни зиммамга олиб айтаманки, Ўзбекистон делегацияси зални ташлаб чиқиб кетади.

Бу жуда катта жасорат эди. Бу — ўша пайтларда ҳамма давлат раҳбари ҳам айта оладиган гап эмасди, — дейди Жўраев.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг