Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» ўқига учган қиз она шаҳрига қайтди

«Толибон» ўқига учган қиз она шаҳрига қайтди

Юсуфзайга Нобель мукофоти 2014 йилда берилган.

Фото: «top-antropos.com»

Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва таълим олиши учун курашувчи покистонлик Малала Юсуфзай она ватанига қайтди. Бу йигирма яшар қизнинг «Толибон» томонидан яраланганидан кейинги илк ташрифидир. Бу ҳақда «BBC» сайти хабар қилган.

«Бу тупроққа яна бир бор қадам қўйганимдан жуда мамнунман. Бу жуда ҳаяжонли…», — дея таъкидлаган Малала «BBC»га берган интервюсида.

Бугун, 31 март куни Малала учиб келган ва қаттиқ қўриқланаётган вертолёт унинг оиласи яшовчи Мингора шаҳри яқинига қўнган.

Малала Юсуфзай 2012 йилнинг 9 октябрида Покистонда толиблар вакили отган ўқлардан қаттиқ яраланган эди. Бунгача у ўзининг «BBC» учун ёзган кундаликлари билан машҳур бўлган. Бу кундаликларда жангарилар қўл остидаги ҳаёти тафсилотлари, аёлларнинг таълим олиши билан боғлиқ муаммолар баён этилган. Юсуфзайга Нобель мукофоти 2014 йилда берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг