Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими қурилиш вазири бўлди

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими қурилиш вазири бўлди

Фото: «UzNews»

Абдуқаҳҳор Тўхтаев Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб «Дарё» хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги 2 апрель куни «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони билан ташкил этилди.

Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005—2011 йилларда Тошкент шаҳрига, 2016 йил сентябрь ойидан 2017 йил апрель ойига қадар Жиззах шаҳрига ҳокимлик қилган.

У 2017 йил 25 апрелдан бошлаб эса Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг