Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Россияга мурожаат қилди

Трамп Россияга мурожаат қилди

Фото: «mstrok.ru»

АҚШ президенти Сурияга зарба берилиши бошланиши ҳақида хабар бераркан, Россияга ҳам мурожаат қилди. «NBC» телеканали бу чиқишни тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилган.

«2013 йилда президент Путин ва унинг ҳукумати бутун жаҳонга Суриядаги кимёвий қуроллар батамом йўқ қилинишига кафолат беришганди», — деди Трамп. Лекин, АҚШ президенти сўзларига кўра, бу қуроллар йўқ қилинмаган. «Яқинда Сурия томонидан кимёвий қурол қўлланиши ва бунга нисбатан бугунги реакция – Россиянинг ўз ваъдасида туролмаслиги натижасидир.

Россия бундан кейин ҳам мавҳум йўлдан кетаверишни ёки замонавий тараққиётга эга давлатлар билан жаҳондаги тинчликка эришишни танлаши керак», — деган Трамп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг