Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев тунисликларга таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев тунисликларга таъзия билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тунис Халқ вакиллари Ассамблеяси раиси Муҳаммад Носирга ва мамлакат халқига Президент Ал-Божий Қоид ас-Сибсий вафот этгани муносабат билан таъзия йўллади.

25 июль куни Тунис президенти ас-Сибсий 92 ёшида ҳаётдан кўз юмганди. У мамлакат пойтахтидаги ҳарбий госпиталда жон берган.

Ас-Сибсий охирги вақтларда соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммоларга учраётган эди. У 2017 йилдан бери энг ёши улуғ амалдаги президент саналар эди.

Ас-Сибсий 1926 йилнинг 26 ноябрида таваллуд топган. Тунис президентлигига 2014 йил 31 декабрда сайланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг