Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Турсунзодаликлар Шавкат Мирзиёевни тантана билан кутиб олди (фото)

Турсунзодаликлар Шавкат Мирзиёевни тантана билан кутиб олди (фото)

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрига ташриф буюрди. Шаҳарга кираверишда минглаб аҳоли жам бўлиб, давлатимиз раҳбарини катта хурсандчилик, тантана билан кутиб олди. Миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди, деб хабар бермоқда президентнинг матбуот хизмати.

Ўзбекистон Президентининг қўшни давлатлар билан очиқлик, бағрикенглик сиёсати ҳамма тожикистонликлар қатори Турсунзода аҳолисига ҳам катта қувонч бағишлаган.

Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган Давлат чегараси бўйича шартнома ҳамда Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисида битим халқларимиз ҳаётида улкан аҳамиятга эга бўлди. Чегарадан ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тиклангани, аҳолининг борди-келдиси учун ўттиз кунгача визасиз тартиб жорий этилгани, автотранспорт ва самолётлар қатнови йўлга қўйилгани одамларга кенг қулайликлар яратмоқда.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати
Фото: Президентнинг Матбуот хизмати
Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Президентимиз «Ўзи давлат нима учун керак? Одамларга шароит яратиш, халққа хизмат қилиш учун керак» дея кўп таъкидлайди. Бугун давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсати, жумладан, қўшни мамлакатлар билан муносабатларидаги ўзгаришлар ана шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг