Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Махсус хизматлар раҳбарлари чегара масаласида учрашишди

Махсус хизматлар раҳбарлари чегара масаласида учрашишди

2024 йилнинг 6 май куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. Азизов, Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қ.Ташиев, Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари С.Ятимов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида томонлар минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид муаммоларни атрофлича муҳокама қилдилар. Терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, ноқонуний миграция, контрабанда ва трансчегаравий характердаги бошқа таҳдидларга қарши курашиш каби долзарб соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараларини делимитация қилиш билан боғлиқ кун тартибидаги масалалар, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегараларни демаркация қилиш масалалари конструктив тарзда кўриб чиқилди.

Учрашув иштирокчилари қирғиз-тожик чегараларини делимитация қилиш ва ўзбек-қирғиз давлат чегараларини демаркация қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича келишувларга эришди ва томонларнинг ўзаро манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаб олишди.

Музокаралар якунида Қирғизистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси аъзоларига чегаранинг қолган участкаларини мувофиқлаштириш, шунингдек, икки томонлама шартномани тайёрлаш ва имзолаш бўйича аниқ топшириқлар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг