Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вилоят ҳокими Каттақўрғон фожиаси холис ўрганилишига ишонтирмоқда

Вилоят ҳокими Каттақўрғон фожиаси холис ўрганилишига ишонтирмоқда

Фото: «Ўзбекистон24»

Каттақўрғондаги фожиа юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлигидан «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталига вилоят ҳокими номидан расмий жавоб хати келди.

«Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва шахсан ўз номимдан Каттақўрғон туманида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлган Диана Енекееванинг фожиали ўлими туфайли чуқур ҳамдардлик изҳор этишга ижозат бергайсизлар. Ҳар бир инсон ҳаёти биз учун ўта муҳим ва содир бўлган воқеа йўлларда хавфсизликни кучайтириш заруриятини билдиради. Вафот этган аёлнинг оила аъзоларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатилади.

Бундан ташқари, ушбу ҳодиса холис суриштирилиши ва ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланишига сўз бераман.

Бахтсиз ҳодисанинг Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи билан боғлаб оммавий ахборот воситаларида турли хабарлар ва муносабатлар билдирилаётгани нохолис талқин ҳисобланади ва ҳақиқатга мос келмайди. Шу муносабат билан, жамики оммавий медиа вакилларини ушбу ҳолатни ёритишда холисоналикка риоя қилишга, бир томонлама ёндашувдан қочишга чақирамиз.

Вилоят ҳокими сифатида, ишонтириб айтаманки, ижтимоий соҳа ходимлари маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳудудларни ободонлаштириш ишларига жалб этилмаган ва бундан кейин ҳам жалб қилинмайди», дея ўз номасини якунлаган Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг