Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Халқлар дўстлиги» номи барча жойларда қайта тикланади (видео)

«Халқлар дўстлиги» номи барча жойларда қайта тикланади (видео)

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги кўча, «Бунёдкор» метро бекати ҳамда «Истиқлол» санъат саройига «Халқлар дўстлиги» номи қайтарилади.

Президент матбуот хизмати томонидан тайёрланган «Шавкат Мирзиёев: вақт ўтган сари Шомаҳмудовлар оиласи кўрсатган қаҳрамонликнинг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бормоқда» деб номланган видеороликда давлат раҳбари ана шу ҳақда таъкидлаган.

Уруш пайтида Украина, Беларус ва Россиядан турли миллатга мансуб аҳоли, шу жумладан 1 миллиондан аҳоли, яъни, 200 мингдан зиёд ёш бола мамлакатимизга эвакуация қилинган. Халқимиз уларга меҳр бериб, бошпана, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаган. Жуда кўп ўзбек оилалари етим болаларни ўзига фарзанд қилиб олиб, тарбиялаган. Шулардан бири 14 нафар етим болани ўз тарбиясига олган тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудувлар хонадонидир.

Ер юзида жуда камдан-кам давлат ва миллат бундай юксак инсоний фазилат билан ғурурланиши мумкин. Вақт ўтган сари Шомаҳмудовлар оиласи кўрсатган қаҳрамонликнинг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бормоқда.

Тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, халқимизнинг эзгу фазилат ва қадриятларини абадийлаштириш учун Шомаҳмудовлар оиласига бағишланган «Халқлар дўстлиги» деб номланган ёдгорлик ансамблини пойтахтимиз марказидаги майдонга қайтарсак, адолатли бўлади.

Тошкентнинг Шайҳонтохур туманидаги кўчага Шомаҳмудовлар номи қайтарилади. Метрони ҳам, санъат саройини ҳам, майдонни ҳам «Халқлар дўстлиги» деб номласак.

Бизнинг бағрикенглигимиз ота-онамиздан қолган ва қолади. Илоҳим болаларимизга ҳам ўтсин. Ана шу адолатдан бўлади», — деди Президент.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг