Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

79 та медал! Ўзбекистон Параосиё ўйинларини 8-ўринда якунлади

79 та медал! Ўзбекистон Параосиё ўйинларини 8-ўринда якунлади

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган Пара Осиё ўйинларини Ўзбекистон терма жамоаси 8-ўринда якунлади. Қўлга киритилган медалларнинг 25 таси олтин, 24 таси кумуш, 30 таси бронза медали ҳисобланади.

Пара Осиё ўйинларида хитойлик спортчилар медаллар сони бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам якка пешқадам бўлишди. Улар 214 та олтин, 167 та кумуш, 140 та бронза, жами 521 та медал билан умумжамоа ҳисобида етакчиликни нишонлашган бўлса, Эрон (44 та олтин, 46 та кумуш, 41 та бронза, жами 131 та медал) ва Япония (42 та олтин, 49 та кумуш, 59 та бронза, жами 150 та медал) билан терма жамоалар орасида иккинчи ва учинчи натижани қайд этишди.

Кейинги ўринларни Жанубий Корея (30 та олтин, 33 та кумуш, 40 та бронза, жами 103 та медал), Ҳиндистон (29 та олтин, 31 та кумуш, 51 та бронза, жами 111 та медал), Индонезия (29 та олтин, 30 та кумуш, 36 та бронза, жами 95 та медал), Тайланд (27 та олтин, 26 та кумуш, 55 та бронза, жами 108 та медал) жамоалари банд этишди.

Марказий Осиё давлатлари орасида энг яқин таъқибчиларимиз Қозоғистон пара-спортчилари 41 та медал (8 та олтин, 12 та кумуш, 21 та бронза) билан умумжамоа сифатида 11-ўриндан жой олган бўлса, Қирғизистон (1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза, жами 4 та медал) билан 23-поғонани эгаллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг