Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси ўз рекордини янгилади

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси ўз рекордини янгилади

Кеча, 20 октябр куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган IV Пара Осиё ўйинларида қатнашган Ўзбекистон делегацияси Тошкент Халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Мусобақаларда Ўзбекистон делегацияси 25 та олтин, 24 та кумуш ва 30 бронза, жами 79 та медаль қўлга киритиб, медаллар сони бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилади.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон 8-ўринни эгаллаган бўлса, Хитой, Эрон ва Япония энг яхши натижаларни қайд этди.

Мусобақаларни қўшни давлатлардан – Қозоғистон 11-ўринда ва Қирғизистон 23-ўринда якунлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг