Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алекс Фергюсон комадан чиқди

Алекс Фергюсон комадан чиқди

Миясига қон қуйилиши туфайли операция қилинган «Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон комадан чиқди ва соғая бошлади. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 76 ёшли шотландиялик аввалгидек интенсив терапия бўлимида, бироқ душанба куни у комадан чиқди ва яқинлари ҳамда дўстлари билан суҳбатлашди.

Фергюсон яқинларининг маълум қилишича, операция муваффақиятли ўтган. Лекин шунга қарамасдан шифокорлар бемор узоқ муддат даволаниш лозимлигини айтишган.

Алекс Фергюсон 27 йил (1986-2013) давомида «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган ва клуб билан 38та совринни қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг