Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳакамга ҳужум қилган Арда Турон 16 ўйинга четлатилди

Ҳакамга ҳужум қилган Арда Турон 16 ўйинга четлатилди

Фото: «Championat.com»

Туркиянинг «Истанбул Башакшехир» клуби ярим ҳимоячиси Арда Турон 16 ўйинга дисквалифиция қилинди. Бунга унинг Туркия чемпионати доирасидаги «Сивасспор» билан ўйинда ҳакамга ҳужум қилгани сабаб бўлди.

Учрашув 4 май куни Истамбулда бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобида якунланди. Беллашув сўнггида қизил карточка олган Турон лайнсменга ҳужум қилгани учун 10, бош ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3 ва унга таҳдид қилгани учун яна уч ўйинга четлатилди.

Футболчи, шунингдек, 39 минг лира (9 200 доллар) миқдорида жаримага ҳам тортилган.

Эслатиб ўтамиз, «Истанбул» Туронни «Барселона»дан шу йилнинг январида ижарага олган эди. У Туркия чемпионатининг 11 учрашувида майдонга тушиб, иккита гол урган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг