Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баҳодир Жалолов профессионал боксда нега жанг ўтказмаяпти?

Баҳодир Жалолов профессионал боксда нега жанг ўтказмаяпти?

Баҳодир Жалолов проф-рингдаги сўнгги жангини ўтган йилнинг ноябрь ўтказган эди. Шундан буён у фақат ҳаваскор боксда жанглар ўтказмоқда.

Унинг мураббийи Тўлқин Қиличев ўзбекистонлик боксчи қачон рингга қайтиши ҳақида тўхталган.

Унга кўра, Баҳодир Жалолов (12-0-0) профессионал боксдаги навбатдаги жангини 26 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказади. Ҳамюртимизга ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов яқинда машҳур Боб Арум раҳбарлик қилувчи Top Rank промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қила бошлагани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг