Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яманга қарши ўйнайди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яманга қарши ўйнайди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Бугун, 11 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Яман вакилларига қарши баҳс олиб боради.

«Қирол Фаҳд» стадионида ўтадиган ушбу баҳсда Миллий жамоамиз аъзолари тўлиқ кўк рангли формада тўп суради. Дарвозабонимиз эса сариқ рангли либосда ҳаракатланади.

Яманлик футболчилар қизил-оқ формада, рақиб посбони эса алвон рангли либосда майдонга тушади.

Ўзбекистон — Яман учрашуви соат 23:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиў, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон Чемпионати саралаши «Д» гуруҳи босқичида Сингапур термасини 5:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг