Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Челси» футболчиси «Реал Мадрид»га ўтиши мумкин

«Челси» футболчиси «Реал Мадрид»га ўтиши мумкин

Фото: «Talks»

Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Н'Голо Канте қишки трансферда Мадридга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда «Mirror» ёзмоқда.

Нашрга кўра, 28 ёшли футболчининг келишини «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан истамоқда. Н'Голо Канте клуб раҳбариятига ҳам маъқул, аммо нархи эмас. «Transfermarkt» портали Кантени €100 млн.га баҳоламоқда.

Кантени қишда қўлга киритишни кўзлаб турганлар орасида «Ювентус» ва «Бавария» ҳам бор.

Маълумот учун: Н'Голо Канте жорий мавсумда «Челси» таркибида 18 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг