Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дэвис кубоги»: Ўзбекистон - Польша ўйинига қуръа ташланди

«Дэвис кубоги»: Ўзбекистон - Польша ўйинига қуръа ташланди

Пойтахтимиздаги «Ҳумо арена» мажмуасида 2-3 февраль кунлари «Дэвис кубоги»нинг I Жаҳон гуруҳи учун саралаш доирасида Ўзбекистон - Польша ўйини ўтказилади. Шу муносабат билан бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Пойтахтимиз Тошкент теннис бўйича «Дэвис кубоги»нинг I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистон - Польша ўйинига мезбонлик қилади. Нуфузли мусобақа Тошкент шаҳридаги «Ҳумо арена» мажмуасида ўтказилади. Бугунги қуръа ташлаш маросимида ҳар икки жамоа ўз таркибини эълон қилди. Эътиборлиси, Ўзбекистон термасида афсонавий теннисчимиз Денис Истоминни ҳам кўриш мумкин. Яна бир дунё рейтингида тўққизинчи ўринда турувчи кучли теннисчи польша вакили, Хуберт Хуркач мазкур ўйинда юртимиз спортчиларига рақиб бўлади. 2-феврал куни дастлабки яккалик бахсларини Сергей Фомин - Ҳуберт Ҳуркачга, Ҳумоюн Султонов – эса Макс Касниковскига қарши бошлаб беришади. Айтиш зарур, юртимизда теннис спорт турига қаратилаётган доимий эътибор, Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан барча шарт-шароитларнинг яратиб берилаётгани сабаб спортчилар эришаётган натижалар йилдан йилга яхшиланиб бормоқда.

Маълумот учун, 3 февраль куни теннис ихлосмандари жуфтлик беллашувларининг гувоҳи бўлишади. Яна бир маълумот, «Ҳумо арена» мажмуасида илк бор теннис мусобақаси ташкил этилмоқда. Германиядан олиб келинган кортлар халқаро турнир учун шай. Шунингдек, мусобақаларга бағишланган махсус журнал ҳам миллий банк ҳомийлигида чоп этилди. Эслатиб ўтамиз, эртанги ўйинлар Тошкент вақти билан 14:00 да старт олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг