Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ 1/8 финал: «Реал» «Манчестер Сити»ни тор-мор этди, қолган ўйинларда нима гап?

ЕЧЛ 1/8 финал: «Реал» «Манчестер Сити»ни тор-мор этди, қолган ўйинларда нима гап?

Европа чемпионлар лигасида 1/8 финал босқичининг яна тўрт учрашуви ўтказилди. Чоршанба оқшомида бўлиб ўтган учта баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди, Леверкузендаги ўйинда томонлар муроса кўчасини танлади.

«Реал» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни мағлубиятга учратди. Мадридликларнинг барча голларини Федерико Валверде киритди. Бу унинг фаолиятидаги илк ҳет-трикли ўйини бўлди. «Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйин ўтказди.

Турнир фаворити дея сифатланаётган «Арсенал» сафарда «Байер» билан дурангга эришди. Голларга бой баҳсда «ПСЖ» «Челси»га имконият қолдирмади, «Будё-Глимт» эса «Спортинг» устидан ишончли ғалабани нишонлади.

Жавоб учрашувлари бир ҳафтадан сўнг ўтказилади.

1/8 финал: Дастлабки ўйинлар натижалари (11 март)

Байер — Арсенал — 1:1
Голлар: Андрих 46 — Хаверц 89 (пен.)

Будё-Глимт — Спортинг — 3:0
Голлар: Фет 32 (пен.), Бломберг 45+1, Хёг 71

Реал Мадрид — Ман Сити — 3:0
Голлар: Валверде 20, 27, 42

ПСЖ — Челси — 5:2
Голлар: Барколя 10, Дембеле 40, Витиня 74, Хвича 86, 90+4 — Густо 28, Фернандес 57

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг