Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Финалга чиққан етти боксчимиздан беш нафари чемпион бўлди

Финалга чиққан етти боксчимиздан беш нафари чемпион бўлди

Фото: «Uza.uz»

Ҳиндистондаги «India Open» турнирида иштирок этаётган боксчиларимиз финалда ўз жангларини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 олтин ва 2 кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақада 52 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Худойназар Файзов ҳиндистонлик Анвар Салмонни мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, вазни 56 килограммгача бўлган Абдулҳай Шораҳматов мўғилистонлик Амар Харку устидан зафар қучиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

64 килограмм вазинда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров кубалик Жорж Моран Винентга қарши ўтган беллашувда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан тақдирланди.

Мусобақада, шунингдек, Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов ва Бобо-Усмон Ботуров ҳам ўз вазн тоифаларида олтин медалга эга чиқди. Санжар Турсунов эса ушбу баҳсларда кумуш медаль соҳибига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг