Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Футболни ривожлантириш бўйича Президент қарори эълон қилинди

Футболни ривожлантириш бўйича Президент қарори эълон қилинди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎФА сайтида берилган.

Унга кўра, «Бунёдкор» стадионининг бутун мажмуаси ва иншоотлари футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот жараёнларини ташкил этиш ва спорт мусобақалари ҳамда бошқа тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг асосий базаси ҳисобланади.

Жойларда ёш иқтидорли ва салоҳиятли футболчиларни танлаб олиш (селекция) ва уларни профессионал тарзда тайёрлаш ҳамда миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси ташкил этилади.

Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши, Ёшлар иттифоқи, Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда икки ой муддат ичида давлат-хусусий сектор ҳамкорлигида маҳаллаларда футбол майдонлари қуришга мўлжалланган «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» Дастури ишлаб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг