Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гаттузо қаерга кетади?

Гаттузо қаерга кетади?

Фото: «Sportbox»

«Наполи» бош мураббийи Женнаро Гаттузо бу мавсум тугагач, «Фиорентина»ни бошқариши мумкин, ёзмоқда «Football Italia».

43 ёшли мураббийнинг вакиллари «бинафшалар» хўжайини Рокко Коммиссо билан мулоқотлашишган. Гаттузонинг неаполликлар билан шартномаси муддати 2021 йил июнида тугайди.

Ҳозирча «Фиорентина» А Серияда 25 очко билан 14-ўринда кетяпти. Солиштириш учун: Элдор Шомуродов тўп сураётган «Женоа» 27 очко билан битта юқори — 13-ўринда.

Женнаро Гаттузо бошчилигидаги «Наполи» эса 6-ўринда — 44 очко.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг