Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Англия футболи афсонаси вафот этди

Англия футболи афсонаси вафот этди

Фото: «Delfi»

Англия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Жек Чарлтон жума, 10 июль куни вафот этди. Бу ҳақда «Лидс» клуби матбуот хизмати хабар берди.

Жек Чарлтон 85 ёшда эди.

«Лидс Юнайтед» клуб юлдузи Жек Чарлтон узоқ давом этган касалликдан сўнг 85 ёшида оламдан ўтганидан чуқур қайғуда»,— дейилади хабарда.

Чарлтон «Лидс»га 23 йил умрини бағишлаб, рекорд даражада кўп — 773 та ўйин ўтказган. Жамоа билан бирга Англия чемпионлиги (1969 йил) ва Кубоги (1972 йил)ни қўлга киритган. Жек Чарлтон Англия ва жаҳон футболи тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири эди.

Маълумот учун: Жек Чарлтон — Англия футболининг яна бир юлдузи Бобби Чарлтоннинг акаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг