Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карлуш Кейруш Ўзбекистон термасига нега келмагани маълум бўлди

Карлуш Кейруш Ўзбекистон термасига нега келмагани маълум бўлди

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш билан музокаралар олиб борган ва терма жамоа бошқарувини айнан португалиялик мутахассис қўлга олиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Бироқ амалда бундай бўлиб чиқмади ва Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этоиб, Кейруш эмас, аргентиналик Эктор Купер тайинланди.

Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидовнинг «Turon24» агентлигига берган интервьюсида айтилишича, Кейруш ЖЧ-2018дан сўнг нархини ҳаддан ташқари ошириб юборган.

«Кейруш билан гаплашилган, лекин у жаҳон чемпионатидан кейин нархини ҳаддан ташқари баланд қўйиб олган. У ҳаттоки Эронга эмас, Португалияга бориб олди.

У аслида Эрон терма жамоасидан кетиб, Ўзбекистонга келмоқчи бўлган. Бу ҳақда аввалроқ гаплашилгани ва келишилгани факт. Аммо у келишувни бузгач, Купер ва бошқалар номзоди кўриб чиқилган», — деди Ҳамидов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг