Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марадона 50 та оилани боқиб келгани вафотидан сўнг маълум бўлди

Марадона 50 та оилани боқиб келгани вафотидан сўнг маълум бўлди

Фото: «Diegomaradonagroup.com»

Афсонавий Диего Марадона мунтазам равишда ҳар ой қариндошлари ва танишларига 10 миллион аргентина песоси (100 минг еврога тенг) миқдорида ёрдам пули жўнатиб келган. Бу ҳақда «America TV» хабар берди.

Шу тариқа Марадона Аргентина ва хорижда яшовчи 50 оилани таъминлаб келган.

Журналистларга кўра, Марадонанинг энди йўқлигини ҳаммадан кўра кўпроқ ҳис этувчилар айнан шу оилалар — футбол юлдузининг барча ҳисобрақамлари солиқчилар томонидан «музлатиб» қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг