Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марадонанинг ўлими сабаби маълум бўлди

Марадонанинг ўлими сабаби маълум бўлди

Фото:«Championat.com»

Аргентиналик машҳур футболчи Диего Марадона ўткир юрак етишмовчилигидан вафот этган.  Бу ҳақда мамлакатнинг TN телеканали  маълумот берган. 

«Диего Марадона тиббий хулосага кўра ўткир юрак етишмовчилигидан вафот этди», - дейилади телеканалда.

Шунингдек, Марадонада «ўткир ўпка шиши» ривожланиши қайд этилган.

Жаҳон футболида муҳим ўрин тутган спортчи «Наполи» ва «Барселона»нинг ёрқин юлдузи саналади. Шунингдек у Аргентина термасига устозлик қилган.

Куни кеча ҳаётдан кўз юмган Марадона аввалроқ, юрак операциясинини ҳам ўтказган эди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг