Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Футболчи оиласида учинчи фарзанд дунёга келиш арафасида

Месси бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Футболчи оиласида учинчи фарзанд дунёга келиш арафасида

Месси ва унинг оиласи.

Фото: «Футбол 24»

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Малага»га қарши бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 28-тур учрашувида майдонга туша олмайди.

Испан нашрларининг хабар беришича, аргентиналик футболчи оиласида учинчи фарзанд дунёга келиш арафасида. Шу сабаб унга сафар ўйинига бормасликка рухсат берилган. Лионель ва унинг рафиқаси Антонелла Рокуццонинг Тиаго ва Матео исмли икки нафар ўғли бор.

Мессининг ўрнини қайдномада ҳимоячи Йерри Мина эгаллайди. «Малага» — «Барселона» учрашуви бугун Тошкент вақти билан 00:40да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг