Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Надия Дусанова бу сафар Светлана Радзивилдан устун келди

Надия Дусанова бу сафар Светлана Радзивилдан устун келди

Қатар пойтахтида ўтказилаётган баландликка сакраш бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакилларининг муваффақиятли иштироки давом этмоқда. Атлетларимиз навбатдаги медалларини баландликка сакраш секторида қўлга киритишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Қитъамизда тенгсиз ҳисобланадиган Светлана Радзивил ҳамда Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси, лейтенант Надия Дусанова Дохада ҳам бирга шоҳсупага кўтарилишди. Фақат бу сафар қитъа чемпионатида ғолиблик Надия Дусановага насиб этди. Ҳамюртимиз олтин медални қўлга киритиши учун 1.90 метр баландликдан ошиб ўтиши талаб этилди.

Светлана Радзивил бу сафар бронза медали билан чекланди. Юртдошимиз қозоғистонлик рақибаси билан бирга бир хил 1.88 метр натижа қайд этган бўлса ҳам, уринишлар бўйича қўшни мамлакат вакиласи устунлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, бу икки атлетимиз Осиё ва Жаҳон миқёсидаги мусобақаларда чемпионлик учун доимий равишда ўзаро рақобат қилиб келишади.

Шу тариқа мазкур мусобақада терма жамоамиз вакилларининг жамғарган медаллари 3 та олтин ва 1 та бронзага етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг