Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Насаф»нинг ОЧЛ ўтиш ўйинидаги рақиби — «Ал Файсалий» ФИФА томонидан жиддий жазоланди

«Насаф»нинг ОЧЛ ўтиш ўйинидаги рақиби — «Ал Файсалий» ФИФА томонидан жиддий жазоланди

«Насаф» ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун яхши имкониятга эга.

Фото: the-afc.com

Биласиз, Қаршининг «Насаф» жамоаси Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Иорданиянинг «Ал-Файсалий» жамоасини қабул қилади.

«Voha.uz» сайти тарқатган хабарларга кўра, «Насаф» мазкур учрашувда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун яхши имконият ҳосил қилган. Гап шундаки, «Ал-Файсалий» клуби жиддий муаммолар гирдобида қолган. Жамоа Иордания кубоги ярим финалида «Ал-Жазира»га имкониятни бой бергач, клуб бошқарувини шу йилнинг сентябр ойида қабул қилиб олган хорватиялик мураббийи Драган Талажич ўз истеъфосини эълон қилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. ФИФАдан клуб номига келган расмий хатга кўра, жамоанинг тўрт нафар етакчи ўйинчиси бир йил муддатга (2017 йил 14 августдан 2018 йил 14 августгача) ҳар қандай футбол учрашувида майдонга туша олмайди. Булар — Мовтаз Ёсин, Баҳа Абдул Раҳмон Иброҳим, Иброҳим Дледум Заваҳра ва ливиялик легионер футболчи Акрам Зваи. Шунингдек, клуб раҳбариятидан Сулаймон Ал Ассоф икки йил муддатга футболдан четлатилган. Бу жазо нима сабабдан қўлланилгани ҳақида эса хабарлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, «Насаф» ОЧЛ ўтиш ўйинини 2018 йилнинг 30 январь куни Қаршида ўтказади. Учрашув маҳаллий вақт билан 16:00да бошланиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг