Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Неймар жароҳат олди. У «Реал»га қарши ўйнай оладими?

Неймар жароҳат олди. У «Реал»га қарши ўйнай оладими?

Фото: «Футбол 24»

«ПСЖ» клуби бош мураббийи Унаи Эмери «Марсель» билан ўйинда жароҳат олган ҳужумчи Неймар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ушбу учрашувда «ПСЖ» йирик — 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

«Дастлабки кўрик хулосаларига кўра, унинг пайлари чўзилган. Аниқроқ ташхис тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

Ҳозирча у «Реал» билан учрашувга қадар тиклана олишини тахмин қиляпман холос», – деди Эмери.

Чемпионлар лига 1/8 финалидан ўрин олган «ПСЖ» – «Реал» учрашуви 6 март куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг