Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess турнири ғолиби бўлди
Ўзбек шахматчиси Нодирбек Абдусатторов нуфузли Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди.
Ҳамюртимиз 13 имкониятдан 9 очко жамғарди ва турнирда якка ҳокимлик билан чемпион бўлди. Шунингдек, ушбу турнирдаги муваффақиятли иштирокидан сўнг онлайн рейтингда дунёнинг ТОП-5 кучли шахматчиси сафига қайтди.
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов олдинги йилларда ҳам чемпионликка яқин келганди – 2023 йилда 2-ўрин, 2024 йилда 3-ўрин, 2025 йилда 3-ўрин. У тўртинчи уринишда ўз мақсадига эришди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter