Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОЧЛ. «Насаф» ўз майдонида БАА жамоасини мағлубиятга учратди (видео)

ОЧЛ. «Насаф» ўз майдонида БАА жамоасини мағлубиятга учратди (видео)

Фото: «Gazeta.uz»

Қарши шаҳридаги «Марказий»  стадионда Осиё Чемпионлар Лигасининг 2-тури доирасида «Насаф»  БААнинг «Ал Васл»  жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан «Насаф» тўлиқ устунликни ўз қўлига олди. Биринчи бўлимда кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштирган бўлса-да, ҳисобни очишнинг имкони бўлмади. Айниқса, бўлим сўнгида Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган супер зарбасини рақиб дарвозабони маҳорат кўрсатиб, қайтаришга эришди.

Майдон эгалари иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор бошлашди. Уринишлар ниҳоят 57-дақиқада ўз самарасини берди. Славко Лукичнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Игорь Голбан боши билан дарвозага аниқ йўллади. Шу тарзда «Насаф» ҳақли равишда ўйинда ҳисобни очди.

Голдан кейин ҳам қаршиликлар ҳужумкорликни пасайтиришмади. 66-дақиқада Ислом Рашидхоновнинг тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. «Насаф» қолган дақиқаларни ҳам ҳужумда ўтказди ва ғалабани сақлаб қола олди.

ОЧЛ-2018. «С» гуруҳи, 2-тур.

«Насаф» (Ўзбекистон) – «Ал Васл» (БАА) 1:0

Гол: Голбан (57)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг