Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОФК президенти Шайх Салмон Мираброр Усмоновнинг оиласига таъзия билдирди

ОФК президенти Шайх Салмон Мираброр Усмоновнинг оиласига таъзия билдирди

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ президенти Мираброр Усмоновнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилди.

Шайҳ Салмон Мираброр Усмонов Ўзбекистон футбол федерацияси (2006 - 2017 йиллар) ва Миллий Олимпия қўмитасини бошқарган (2013-2017 йиллар) даврда амалга оширган ишларга юксак баҳо берди.

— Жаноб Усмоновнинг Ўзбекистон ва Осиё футболи ривожига қўшган ҳиссаси ҳар доим ёдимизда бўлади. Айнан шу хизматлари учун у 2014 йилда ФИФА олдидаги «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланган эди, — дейди ОФК президенти.

Шайҳ Салмон Мираброр Усмоновнинг оила аъзолари, дўстлари ва Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўз таъзиясини изҳор қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг