Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оксана Чусовитина жаҳон кубоги ғолиби бўлди

Оксана Чусовитина жаҳон кубоги ғолиби бўлди

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Оксана Чусовитина Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон кубогида барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Кеча 43 ёшли спортчи Ўзбекистонга қайтиб келди. 2020 йилги Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколари йиғишни бошлаб юборган Чусовитина мусобақа давомида ўзини қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

«Барчаси ажойиб бўлди. Мухлисларимга раҳмат. Париж бизни яхши кутиб олди. Спорт залидаги муҳит эса ажойиб эди. Рақиблар? Мен рақибларга қараб ўтирмайман ва ўз ишимни тўғри бажаришга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, барчаси режа бўйича давом этади. Яна бир маротаба мени қўллаб-қувватлаб турганларга миннатдорчилик билдираман», — деди Оксана Чусовитина.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг