Осиё кубоги–2026: Бугун Ўзбекистон Эронга қарши баҳс олиб боради
Бугун Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида футзал бўйича Осиё кубоги–2026 мусобақасининг чорак финал баҳслари старт олади.
1/4 финал босқичидаги дастлабки учрашувда Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланади.
Маълум қилинишича, бугунги баҳсда терма жамоамиз майдонга кўк рангли либосларда чиқади.
Футзал ишқибозлари Эрон – Ўзбекистон ўйинини “ФУТБОЛ-ТВ” телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter