Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ойбек Қиличев афв этилди

Ойбек Қиличев афв этилди

Фото: ЎФА

2017 йилнинг 23 октябрь куни «Навбаҳор» футболчиси Ойбек Қиличев футболдан 1 йил муддатга четлаштирилганди.

Ойбек Қиличев 2017 йилги Ўзбекистон чемпионатининг 25-тури доирасида «Қўқон-1912» клубига қарши майдонга тушиб, рақибига нисбатан тажовузкор ҳатти-ҳаракатда билан ёдда қолганди. Вазиятни ўрганиб чиққан ЎФА Ижроқўми уни бир йилга четлаштириш баробарида, 10 миллион сўм миқдорида жарима ҳам тайин қилганди.

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, ташкилот ижроқўми йиғилишида футболдан бутунлай четлаштирилган ёш футболчиларга қайтадан имконият бериш масаласи кўриб чиқилган ва масала ижобий ечим топганди. Йиғилиш якунида қўмита аъзолари Ойбек Қиличевни ҳам охирги марта афв этиш масаласини ўртага ташлаганди.

Навбатдаги йиғилишда Қиличев масаласи кўриб чиқилди. «Навбаҳор» клубидаги ижобий ўзгаришлар, футболчининг пушаймонлиги ва бу борадаги мактублари инобатга олиниб, Қиличевни бугун — 18 июнь куни очилган трансфер ойнасидан фойдаланиб, қайта рўйхатга олиш учун рухсат берилди. Бунинг учун аввалдан белгиланган жаримани тўлаш керак бўлади.

ЎФА хабарида мақсад футболчини шунчаки жазолаш эмас, қилган иши хато эканини унга онгли равишда тушунтира олиш экани таъкидланган.

Ёшини кичиклаштириш иллати сабаб футболдан четлаштирилган, кейин эса миллионлар ўйинига қайтиш имконияти берилган футболчилар ҳужжатлари билан боғлиқ масалаларни тўлиқ тўғрилаганларидан кейин машғулотларни бошлашлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг