Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек футболида видеотакрорлар тизими жорий этилади

Ўзбек футболида видеотакрорлар тизими жорий этилади

Фото: «Sports.ru»

Бугун, 18 апрель куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида футбол бўйича Ўзбекистон суперлигаси клублари раҳбарлари, ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар билан йиғилиш ўтказилди.

ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқот чоғида яқин вақт ичида Ўзбекистонда ҳам видеотакрорлар тизимини жорий этиш ҳақида сўз борган. Аввалига бу марказий ўйинлар учун синов тариқасида йўлга қўйилади.

Йиғилишда шунингдек, ҳакамлик соҳаси, мухлислар, маркетингни ривожлантириш, суперлига учрашувлари тарғиботини кучайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

«Сўнгги пайтларда Суперлига баҳсларида яна хатолар, бирор бир жамоага ён босиш, ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлашда хатоликлар аниқланмоқда. Учрашувлар якунига етганидан сўнг менга кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мана аста-секин мухлисларимиз стадионга қайтмоқдалар. Бу ҳакамларга ҳам боғлиқ. Уларнинг биргина ҳуштаги эвазига ўша мухлислар яна футболдан узоқлашиб кетишлари мумкин. Шунинг учун, ўз устингизда янада кўпроқ ишлашингиз лозим. Биз ҳар бир ўйинни диққат билан кузатиб боряпмиз. Бизга ҳалол ўйинлар ва одилона ҳакамлик керак. Ён босишлар, атайин қилинган хатоларга нисбатан кескин чора кўрамиз.

Мана, ёш ҳакамларимиз етишиб чиқмоқда. Биргина хато сабаб уларни ўйинлардан четлатиб юбориш фикридан йироқмиз. Аксинча, тажриба тўплашсин. Про Лига, аёллар футболи учрашувларида маҳоратларини тоблаб олишсин.

Агар малакали ҳакамлар кам бўлса, марказий учрашувлар учун четдан ҳам ҳакам олиб келишга тайёрмиз. Бу борада сизлардан таклиф кутиб қоламан», – деб айтган МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳакамларга қарата.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг