Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ФИФА рейтингида яна 5 поғона юқорилади

Ўзбекистон ФИФА рейтингида яна 5 поғона юқорилади

Фото: «Eurosport»

ФИФА рейтингининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси жадвалда кескин кўтарилди — ўтган ойга нисбатан 5 поғона юқорилаб, 72-ўриндан жой олди. Ёдингизда бўлса, терма жамоамиз ўтган ойда ҳам бир поғона кўтарилишга муваффақ бўлган эди.

Ўзбекистон термаси Осиё қитъасидаги ўрнини яхшилаб олди ва 7-поғонада қайд этилди. Қитъамизда ҳамон Эрон терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни Австралия, Япония, Жанубий Корея терма жамоалари эгаллаган.

Фото: «FIFA.COM»

Рейтингнинг кучли ўнлиги яна ҳеч қандай ўзгаришсиз қолди — унда ҳамон Германия терма жамоаси карвонбошилик қилмоқда. Немислардан кейинги ўринни Бразилия банд этган бўлса, Европанинг амалдаги чемпиони Португалия кучли учликка якун ясаган.

Фото: «FIFA.COM»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг