Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда илк бор «Chimgan Challenge» қишки спорт ўйинлари ўтказилмоқда

Ўзбекистонда илк бор «Chimgan Challenge» қишки спорт ўйинлари ўтказилмоқда

Фото: Ёшлар медиа маркази

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби ҳамкорлигида Бўстонлиқ туманининг Чимён тоғ-чанғи зонасида илк бор «Chimgan Challenge» қишки спорт ўйинлари бўйича ёшлар фестивалига старт берди. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази хабар берди.

Мусобақаларда Тошкент вилоятининг ҳар бир туман ҳамда шаҳарларидан 3 ёш тоифасида 500 нафарга яқин ёшлар иштирок этмоқда.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Таъкидлаш керакки, ёшлар орасида спортнинг қишки турларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган мазкур фестивалда 18 дан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор спортчи ёшлар тоғ-чанғиси, snowboarding ҳамда волейбол спорт турлари бўйича беллашди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг