Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатарга борган «Насаф» қақшатқич мағлубиятга учради

Қатарга борган «Насаф» қақшатқич мағлубиятга учради

Бугун, 13 март куни Ўзбекистоннинг «Насаф» жамоаси Осиё чемпионлар лигаси доирасида тўртинчи тур учрашувини ўтказди.

Вакилларимиз Қатарда «Ас-Садд» жамоаси меҳмони бўлишди. Афсуски, ўйин «Насаф» учун жуда омадсиз кечди. Рақибнинг тўртта голига «аждарлар» бирорта ҳам жавоб қайтара олмадилар.

Осиё чемпионлар лигаси

4-тур. Доҳа. «Жассим Бин Ҳамад»

«Ас-Садд» (Қатар) - «Насаф» (Ўзбекистон) 4:0

Бош ҳакам: Ахмад Ал-Кафф (Уммон)

Голлар: Хави 3, - 1:0. Абдулкарим Ҳасан 15, - 2:0. Бағдод Бунижа 43, - 3:0. Жугурта Ҳамрун 70, - 4:0.

«Ас-Садд»: 1.Саад Алшийб, 2.Педро Мигел, 5.Ҳамрун Жугурта, 6.Хави (10.Ҳасан Ал-Ҳайдос, 60), 11.Бағдод Бунижа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдулкарим Ҳасан, 16.Буалим Хоки, 20.Салим Али Алхажри, 37.Аҳмад Суҳаил (3.Ёсир Абубакр Исо, 80), 96.Акрам Афиф (8.Али Асадалла, 74).

«Насаф»: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобур Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 66), 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (20.Ислом Кенжабоев, 21), 77.Жасур Ҳасанов (8.Санжар Рашидов, 78), 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Жасур Ҳасанов 45.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг